2 июль 2021 4349

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ер майдони ноқонуний муомаласига чек қўйилди

2021 йил 01 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга Н.М. ариза билан мурожаат қилиб, унда “Санжар” исмли шахс юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорбоғ қўрғони, “Бочка” сув бўйича туристик ва бошқа дам олиш маскани қуриш учун мўлжалланган 80 сотих бўш ер майдонини кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, 450.000 АҚШ долларига сотишини, бўнак сифатида 20.000 АҚШ долларини беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.С. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Угам олма боғи кўчаси 82-уйда жойлашган дала ҳовлида ариза муаллифидан 20.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, шу куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан фуқаро Ш.С.га нисбатан ЖКнинг

168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага