21 январь 2023 868

Тошкент вилояти ИИББ миқёсида “Энг яхши соҳавий хизмат ходими” 2022 йил якуний натижалари бўйича

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати томонидан ҳар чоракда, ИИББ соҳавий хизматлари орасидан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимлар “Энг яхши соҳавий хизмат ходими” лойиҳасида эълон қилиб борилади.

Навбатда эса 2022 йил якуни натижаларига кўра ҳамкасблари орасида энг юқори натижага эришган соҳавий хизмат ходимлари аниқланди.

Унга кўра;

“Энг яхши аёл ходима” – подполковник Содиқова Шаҳноза Ҳошимовна

Шаҳноза Содиқова 1975 йилда туғилган. 2000 йилдан буён ИИОда, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилади.

“Энг яхши экспeрт” – подполковник Ахмедов Акром Абдуллаевич

Акром Ахмедов 1983 йилда туғилган. 2003 йилдан буён ИИОда, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ, 4-минтақавий ҳудуд, Янгийўл шаҳар ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти лавозимида хизмат қилади.

“Энг яхши профилактика инспeктори” – катта лейтенант Абдусамадхўжаев Шаҳзод Хушнуд ўғли

Шаҳзод Абдусамадхўжаев 1993 йилда туғилган. 2019 йилдан буён ИИОда, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд Паркент тумани ИИБ профилактика катта инспектори лавозимида хизмат қилади.

“Энг яхши пробация хизмати инспeктори” – Катта лейтенант Анарбоев Абдураим Абдувоҳид ўғли

Абдураим Анарбоев 1991 йилда туғилган. 2018 йилдан буён ИИО, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ 4-минтақавий ҳудуд Оҳангарон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори лавозимида хизмат қилади.

“Энг яхши тeрговчи” – капитан Мамиров Муродулла Ёқубович

Муродулла Мамиров 1995 йилда туғилган. 2015 йилдан буён ИИОда, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси катта терговчиси лавозимида хизмат қилади.

“Энг яхши патруль-пост хизмати ходими” – катта сержант Эргашев Беҳзод Фарҳод ўғли

Беҳзод Эргашев 1991 йилда туғилган. 2014 йилдан буён ИИОда, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ППХ кузатиш ва тезкор ҳаракатланиш гуруҳи командири лавозимида хизмат қилади.

“Энг яхши инспeктор-кинолог” – катта сержант Джамолов Музаффар Фарҳодович

Музаффар Джамолов 1987 йилда туғилган. 2010 йилдан буён ИИОда, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ Кинология бўлими гуруҳ командири лавозимида хизмат қилади.

“Энг яхши ТВБСО ходими” – катта сержант Дадаев Зиёд Шолдарович

Зиёд Дадаев 1988 йилда туғилган. 2008 йилдан буён ИИОда, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядида хизмат қилади.

“Энг яхши йўл-патруль хизмати инспeктори” – сафдор Мурсаев Беҳзод Акбаржон ўғли

Беҳзод Мурсаев 1996 йилда туғилган. 2016 йилдан буён ИИОда, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий Йўл-патруль хизмати инспектори лавозимида хизмат қилади.

“Энг яхши МваФРБ ходими” – сафдор Артиқбоев Уразали Асан ўғли

Уразали Артиқбоев 1993 йилда туғилган. 2000 йилдан буён ИИОда, ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ 3-минтақавий ҳудуд Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлимида хизмат қилади.

Изоҳ: Ушбу лойиҳада ходимларнинг хизмат жараёнида эришган натижалари ҳисобга олиниб, ўрганилади ва соҳавий хизмат масъуллари хулосаси асосида эълон қилиб борилади.

Эътироф этилган ходимларни ва улар қаторида барча ҳамкасбларимизни машаққатли ва шарафли касбларида улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага