28 январь 2023 571

Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармасининг 2022 йил якунига бағишланган йиғилиши ўтказилди

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда эришилган ютуқлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Тадбир ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Жалолов бошчилигида танқидий руҳда ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар ҳамда раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда 2023 йил «Тергов сифатини ошириш йили» деб белгиланганлиги алоҳида эътироф этилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материаллари бўйича иш сифатини ошириш ҳамда қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш, шунингдек, ходимларни ўқитиш, билим ва малакасини ошириш ва ижобий натижаларга эришаётган ходимларни тизимли рағбатлантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштирилиши кўрсатилиб ўтилди.

ИИББ Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Рамазон Ашрапов раҳбарият томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда 2022 йил давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни такрорламаслик борасида Тергов бошқармасининг комплекс чора тадбирлари режаси ишлаб чиқилиб ижрога қаратилганлиги, келгусида ҳар бир тергов ходими ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариб, юқори натижаларга эришишини маълум қилди.

Йиғилиш давомида, ташкилотчилик қобилиятлари билан жамоада соғлом ва ишчи муҳит яратиб, тергов бўлинмаси фаолиятини тўғри ва самарали йўлга қўйганликлари натижасида бўлинма ходимларининг иш кўрсаткичлари ижобий ўсишига эришганликлари сабабли «Энг яхши тергов жамоаси» рейтинги бўйича бир гуруҳ тергов бўлинмалари мукофотланди.

Шунингдек, хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳамда қонуний ҳал қилиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган 40 нафарга яқин ходимлар Тергов департаменти фахрий ёрлиғи ҳамда ИИББнинг пул мукофоти билан тақдирланди.

Бундан ташқари, кўп йиллар ИИО тергов соҳасида хизмат қилиб, соҳанинг ривожи учун кўплаб шогирдлар етиштирган икки нафар ходимлар тантанали равишда нафақага кузатилди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага