31 январь 2023
256
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Португалия Гран-присида икки олтин медални қўлга киритди
Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича «Гран-прис» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 5 қитъаси 81 давлатидан жами 544 нафар дзюдочи 14 та вазн тоифасида баҳс олиб борди.
Уч кун давом этган мусобақада Тошкент вилояти ИИББ ходими Обидхон Номонов (-73 кг вазн тоифасида) 1-ўрин билан олтин медалга эга чиққан бўлса, иккинчи олтин медални Тошкент шаҳар ИИББ ходими Мухриддин Тиловов (-66 кг вазн тоифасида) қўлга киритди.
Ушбу 2 олтин медаль ҳисобига Ўзбекистон терма жамоаси 81 давлат орасида кучли учликдан жой олди.
Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан ҳамкасбларимизни ғалаба билан табриклаймиз.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати