30 апрель 2021 4337

Тошкент вилоятида ноқонуний ер сотилиши олди олинди

2021 йил 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга С.Х. ва С.Х. ариза билан мурожаат қилиб, унда ўз аризасида “Мухаммаджон” исмли шахс Бўстонлиқ тумани Навобод маҳалласи ҳудудида жойлашган «AL-INOBAT» МЧЖга тегишли оромгоҳ ва балиқчилик кўли ташкил қилишлик учун Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги 620-сон қарори билан инвестиция киритиш учун ажратилган 10 гектар ер майдонини 1.900.000 АҚШ долларига ҳокимлик орқали ҳужжатлаштириб бериш шарти билан сотишни билдириб, ушбу пуллардан бўнак сифатида 50.000 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2021 йил 23 апрель куни Вазирлик ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, П.П., Н.М., С.В., Т.А., Ш.К. ҳамда Д.А.лар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, 4-мавзе 65-уй олдидаги автотураргоҳда ариза муаллифлари С.Х. ва Х.С.дан 50.000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага