Тошкент вилоятида яна бир ноқонуний ер сотилиши олди олинди
2021 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга фуқаро Д.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Тошкент вилоятида яшовчи “Бахтиёр” ва “Шокир” исмли шахслар Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 2019 йил 23 февралдаги 1055-сон қарорига асосан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, А.Темур массивида жойлашган “Султон Ахмад Омад” фермер хўжалигига 49 йилга ижарага берилган 14,3 гектар ер майдонидан 5 гектарини Бўстонлиқ тумани ҳокимиятида ишловчи “Тохир” исмли шахс орқали 150.000 АҚШ доллари эвазига доимий эгалик ҳуқуқини берувчи қарор чиқартириб беришга ваъда қилишиб, олдиндан бўнак (аванс) сифатида
10.000 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, шу куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИЖҚК Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Навоий кўчаси,
39-уйда жойлашган “Миллий таомлар” номли ош марказида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Б.С., Ш.Х. ва Р.Н.лар ариза муаллифидан 10.000 АҚШ долларини олган вақт ашёвий далиллар билан ушландилар.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 13 сентябрь куни Б.С, Ш.Х. ва Р.Н.га нисбатан ИЖҚК Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда Тошкент вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ