28 июль 2022 1362

Тошкент вилояти Янгийўл туманида «Жиҳодчилар» террористик оқими аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 1998 йилда туғилган M.M. (Янгийўл тумани) инстаграм ижтимоий тармоғида экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи шахсларнинг «жиҳод» ва «ҳижрат»га даъват қилувчи маъруза ва видеороликлар тарқатиб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу туманда яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро A.B. 2018-2020 йилларда Туркия давлатига бориб, у ерда “Тавҳид ва жиҳод” террористик ташкилотининг “Тавҳид ва Суннат” номли мадрасасида диний таълим олиб, яшаш манзилига қайтиб келган ва Телеграм тармоғи орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўзингиз ва яқинларингизни ўзингиз асранг. Огоҳ бўлинг.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага