21 сентябрь 2022 559

«Тўхта, телефонингни бер!»

2022 йил 17 сентябрь куни Миробод тумани Қўйлиқ-1 даҳасида яшовчи 18 ёшли М.Ф. тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 16 сентябрь кунидан 17 сентябрь кунига ўтар кечаси соат 00:30 да Миробод тумани Қўйлик-1 даҳаси ТХАЙ кўчасидаги метрополитеннинг 7-сонли бекати яқинидан ўтиб кетаётган вақтида, унинг олдидан 3 нафар номаълум шахслар чиқиб ундан уяли телефонини гаплашиб олиш учун сўраб олишиб, улардан бири унинг орқа томонидан келиб, оёғи билан тепиши натижасида ерга йиқилганлигини, шу вақтда ушбу шахслар уни қўл ва оёқлари билан танасининг турли жойларига уриб-тепиб, унга тегишли бўлган 1.500.000 бўлган "Samsung A21 S" русумли уяли телефони, нархи 350.000 сўм бўлган “airpods” қулоқчини ва 300.000 сўм нақд пулларини ўзлаштириб, воқеа жойидан яширинганлигини, шу сабабли ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми «Б» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи 24 ёшли Й.Ш., 17 ёшли Қ.С. ва Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 17 ёшли Ч.Х.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида, қонунбузарлардан босқинчилик йўли билан олиб кетилган буюмларнинг тақдири сўралганда, улар Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган бозорларидан бирига олиб боришиб, 900.000 сўм эвазига сотиб юборганликларини маълум қилишган.

Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага