Турнир совриндорлари муносиб тақдирланди
Аввал хабар берганимиздек, 25-29 октябрь кунлари ИИВ Академияси спорт мажмуасида таълим муассасаси бошлиғи кубоги учун минифутбол турнири ташкил этилган эди.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганининг ўттиз йиллиги ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган турнирда олтита жамоа совринли ўринлар учун куч синашди.
Мусобақа якунида 1-ўрин Қуролли Кучлар академиясига, 2-ўрин Ички ишлар вазирлиги академиясига ҳамда 3-ўрин Божхона институтига насиб қилди. Терма жамоамиз аъзоси Тоҳиржон Жўрабеков “Энг яхши ҳужумчи”, Божхона институти вакили Меҳрож Сирожев “Энг яхши ҳимоячи”, Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси голкипери Азизжон Тошпўлатов эса “Энг яхши дарвозабон” номинациялари бўйича тенгсиз деб топилди.
Ғолиб ва совриндоларга кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати