Учқўрғон туманида «Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» танловлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги "Йил аёли" ва "Гендер тенглик фаоли" миллий танловларини ўтқазиш тўғрисида"ги қарор ижроси Учқўрғон туманида таъминланди.
Учқўрғон тумани Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Йил аёли" ва "Гендер тенглик фаоли" танловини туман босқичи ўтқазилди.
Танловда тумандан бир гуруҳ фаол хотин-қизлар иштирок этиб, Низом талаблари асосида ўз фаолиятларини презентация қилдилар. Иштирокчи опа-сингиллар жамиятдаги ўрни, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хотин-қизларни янада қўллаб қувватлаш, уларни давлат ҳамда жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган саволларга жавоб бердилар.
Танлов якуни бўйича "Ўз касбининг устаси бўлган йил аёл" номинациясига - тўқувчилик йўналишидаги «Устоз- шогирд» ўқув маркази раҳбари Аблурахманова Мухаррамхон, "Йилнинг энг кучли маънавий- маърифий тарғиботчи" номинациясига Маданият маҳалла хотин-қизлар фаоли Инамова Гулхумор ва "Йилнинг энг жонкуяр устоз" номинациясига 1-сонли касб-ҳунар мактаб директор ўринбосари Туйчибоева Махбубахонлар эга бўлдилар.
"Гендер тенглик фаоли" туман босқичи танловида ғолиблик 5-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, туман "Оқила аёллар" ҳаракати сардори Тошпулатова Шохистахонга насиб қилди.
ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Маънавий-маърифий ишлар хизмати Хотин-қизлар масалалари бўйича гуруҳи