Унвон ходимларга катта масъулият юклайди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсларида ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларидан 82 нафар ходимлар «подполковник» махсус унвонини олиш йўналишида ўқув тайёргарликдан ўтказилди.
Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб борилди.
Ўқув курси якунида комиссия таркибида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўқув курси давомида ўрганганлари хизмат фаолиятини ташкил этишда ўз самарасини беришини эътироф этдилар. Шунингдек, бугунги сертификат ва оладиган навбатдаги «подполковник» махсус унвон катта масъулият юклаши таъкидланди.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти