5 август 2022 1381

Уй ичидаги сандиқдан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди

Бойсун туманида 2022 йил 24 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, туманнинг «Бибиширин» маҳалласида яшовчи, Д.Диёра (исм шарифлар ўзгартирилган) «102» га қилган мурожаатида, 13 июль куни номаълум шахс яшаш уйи эшиги очиқлигидан фойдаланиб, уй ичидаги сандиғидан 10 000 000 (ўн миллион) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, Э.Акмал содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Акмалга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага