22 август 2022 2124

Санкт-Петербургда Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирувда бўлган фирибгар қўлга олинди

2021 йилнинг ёзида жиноятчи Telegram тармоғида гуруҳ тузди ва унинг иштирокчиларини икки баравар даромад олишга қизиқтириб, фирибгарлик йўли билан уларни пластик картага пул ўтказишга кўндирди. Ваъдасини бажармаган фирибгар, ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб олиб, қочиб кетган.

Жорий йилнинг июль ойида жиноятчи Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. 

Ахборот таъминоти ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарнинг яширинган жойи аниқланиб, тез орада Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди. 

Ҳозирда муносиб жазога тортилиши учун судга топшириш мақсадида Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага