21 май 2022 531

«Ватанга ва халққа хизмат қилиш – олий бурчимиз»

Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўқув-дала марказида ИИВ Малака ошириш институти, Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида Институтнинг доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби ўртасида «9 май – Хотира ва қадрлаш куни» байрамига бағишланган спорт мусобақалари ва «Энг яхши деворий газеталар» кўргазмали мусобақаси ғолибларини тақдирлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмасининг бўлим бошлиғи «Шуҳрат» медали соҳибаси, шоира Фароғат Худойқулова, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шоди Отамурод, ИИВ Касаба уюшмаси раиси ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор полковник Саттаров Абдуғофир Хамидовичлар билан биргаликда «Ватан абадий» мавзусида ижодий учрашув, маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирни ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети бошлиғи, полковник Б.А. Улуғбеков очиб берди. У ўз юртини асл фарзандлари бўлган ички ишлар органи ходимлари доим ўз ватани тинчлигини таъминлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш мақсади билан яшаши тўғрисида гапирди. Ички ишлар органларида ўз фаолиятини олиб борувчи ходимлар шарафли касбни танлаганликларини ва бу йўл машаққатли эканини ўз сўзида билдириб ўтди.

Кейинги Сўз навбатини ИИВ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси бошлиғи ўринбосари, полковник А.Х. Саттаров давом этиб, ўзининг узоқ йиллик меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб, ички ишлар органлари фаолияти халқ билан ҳамнафас бўлиши, ҳар бир бажарадиган амали фуқаролар билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлади. Хусусан, ўз меҳнат фаолияти давомида юзага келган муаммо ва қийинчиликларни босиб ўтиб, ўз касбига содиқ фарзандлар ҳамиша эл-юрт ардоғида бўлишликларни айтиб ўтди. Ҳар бир Ички ишлар ходими содиқ, ҳушёр ва ҳамиша ҳалол меҳнат қилиб, жамиятнинг бошқа бўғинларига ҳам ўрнак бўлишликларини таъкидлади. Зеро, шу ўринда муҳтарам Президентимизнинг «Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу –ички ишлар соҳаси, десак айни ҳақиқат бўлар эди» деган сўзларини ёдга олиб, биз ички ишлар ходимларининг зиммасида улкан масъулият борлиги, бу эса ҳамиша виждонан ва ҳалол ишлашимиз керак эканлигини яна бир марта биз тингловчиларга уқтирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, «Шуҳрат» медали соҳибаси, шоира Фароғат Худайқулова тингловчиларга ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир йигитнинг ёшликдаги орзуси эканлиги, ички ишлар органи ходимларининг халқ орасида ҳурмати баланд эканлиги тўғрисида сўзлаб, ўз қаламига мансуб ватанга муҳаббат мавзусидаги шеърларидан ўқиб берди. Албатта, тадбир давомида инсоният жамиятидаги энг нозик туйғу бўлмиш муҳаббат ҳақидаги парчалар ҳам янграмасдан қолмади, бу эса давра шукуҳига шукуҳ қўшиб, дилларни яйратди.

Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шоди Отамурод ҳам ўз нутқида Ватанга, ота-онага бўлган муҳаббат мавзусидаги ўз шеърларини ўқиб, ҳар бир йигит ватан ҳимояси учун камарбаста бўлиши, унинг ҳар бир қаричини кўз қорачиғидек асраши ўзбек халқига хос эзгу жиҳат эканлигига урғу берди. Ҳар иккала шоир ҳам ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларнинг машаққатли меҳнатларига жавобан, ўзларининг ижод маҳсулларидан бўлмиш шеърий китоблари ва республика ёзувчилар уюшмаси ва ИИВ Касаба уюшмаси томонидан ўқув курси тингловчиларининг маънавий-маърифий билимларини мустаҳкамлаш учун 100 дан ортиқ китоблар ИИВ Малака ошириш институти кутубхонасига совға тарзида топширилди.

Табдир давомида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида Институтнинг доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби ўртасида «9 май – Хотира ва қадрлаш куни» байрамига бағишланган спорт мусобақалари ва «Энг яхши деворий газеталар» кўргазмали мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Мусобақа ғолибларига институт раҳбарининг буйруғига асосан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди. Дарҳақиқат, ҳар бир авлоднинг етук кадр бўлиб, етишишида устозларнинг муҳим аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмас. Фурсатдан фойдаланиб, бир гуруҳ ИИВ Малака ошириш институтининг фаол ва намунали ходимлари ҳам, бир қатор қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бу эса келгусидаги ўз меҳнат фаолиятларида унумдорликни ошириб, ишлаш кўлами самарасини сезиларли даражада кўтаради. Сўз якунида ИИВ Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети бошлиғи ўринбосари, Ўқув курси бошлиғи подполковник А.М.Абжалов мана шундай тадбирлар ҳар бир ходимнинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириши, унинг мафкурасида фақатгина бунёдкор ғоялар шаклланиши, фуқаролар билан қонун доирасида муомалада бўлиш маданиятини ошириши ҳамда комил инсон фазилатларини ўзларида мужассам этишлари учун асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашувда ўқув курсининг фаол тингловчилари ҳам Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид қаламига мансуб ватан ва муҳаббат ҳақидаги шеърий мисраларидан парчалар ўқув тадбир иштирокчиларини хушнуд этди.

Тажрибали ички ишлар ходими, полковник Саттаров Абдуғофур Хамидович ҳамда ижодкор шоирлар Фароғат Худайқулова, Шоди Отамуродлар билан ташкил этилган маънавий-маърифий суҳбат ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси Ўқув-дала марказидаги Вазирлик Малака ошириш институти ўқув курсида таълим олаётган тингловчиларда ватанпарварлик ҳиссини янада юксалишига, ўз касбига масъулият билан ёндашишига, шунингдек адабиёт ва шеъриятга иштиёқини янада ошишига хизмат қилади.

ИИВ Малака ошириш институти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага