7 август 2022 843

«Ватанпарварлик ойлиги» давомида Сирдарё тумани ИИБ шахсий таркиби ҳарбий қисмга ташриф буюришди

Жорий йилнинг 5 август куни Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йилнинг 1 август кунидаги «Ички ишлар органларида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз» шиори остида «Ватанпарварлик ойлигини”ни ўтказиш тўғрисида»ги 80-сонли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё тумани ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган ходимларни «Ватанпарварлик» руҳида чиниқтириш мақсадида Сирдарё туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли бўлган 21143-сонли ҳарбий қисмга олиб борилди.

Ушбу ташриф мобайнида масъул мутахассис ходимлар томонидан Сирдарё тумани ИИБ ходимларига Ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, Ҳарбий қисмга тегишли бўлган жанговар техникаларнинг тактик-техник хусусиятлари бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, ходимларга Ҳарбий қисмда узоқ йиллар хизмат қилиб ўзларининг азиз жонларини Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидо қилиб, жанговар ҳаракатлар жараёнида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасини абадийлаштириш мақсадида махсус ташкил этилган «Унутилмас ёрқин юлдузлар» бурчагида номлари зикр этилган марҳум ҳарбий хизматчилар ҳақида маълумотлар берилиб, уларнинг кўрсатган жасоратлари яна бир бор эътироф этилди ҳамда ҳарбий қисмда хизматчилар учун яратилган китобхоналарда бўлиб у ердаги бадиий китоблар билан яқиндан танишишди.

Бундан ташқари Ҳарбий қисмда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўртасида давра суҳбати ташкил этилиб, «Ватанпарварлик» тушунчаси аслида нима эканлиги ва у қай жиҳатларда намоён бўлиши ҳақида ўзаро фикр алмашилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага