Вазир ўринбосари Ғузор тумани ИИБда бўлиб, шахсий таркиб билан учрашди
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов ҳудудларда криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этишнинг аҳволи, фуқароларни бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида Ғузор тумани ИИБда бўлди. Туман ИИБда шахсий таркиб билан йиғилиш ўтказган Вазир ўринбосари хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, фуқаролар билан хизматда хушмуомала бўлиш, халқнинг ишончини қозониш, пировардида халққа садоқат билан хизмат қилиш бугунги кун талаби эканлигини таъкидлаб, шахсий таркибнинг фаолият давомида учраётган муаммоларини ҳам тинглаб, манзилли ҳал этиш учун раҳбарлар зиммасига вазифалар юклади.
Ўрганишлар давомида янги қуриб фойдаланишга топширилган Ғузор туман “Дўлтали” маҳалласидаги ҳуқуқ-тартибот масканида бўлиб, соҳавий хизматлар ходимлари ва маҳалла бешлиги учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.Ташриф доирасида Ғузор туман ИИБ ЖХХ ҲПБ “Дўлтали” МФЙ профилактика инспектори, лейтенант Одилбек Абдишукуровнинг хизмат уйида бўлиб, яшаш шароити билан танишди.
Сўнгра, тумандаги 1-сектор штабида бўлиб, сектор раҳбарлари билан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларни таҳлил этди. Келгусида бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга таклиф ва тавсиялар берди. Сектор штабини ёнида жойлашган Мустақиллик МФЙда бўлиб, маҳалла бешлиги билан жиноятларни олдини олиш ва криминоген вазиятни жиловлаш бўйича мулоқот қилиб, тегишли йўриқномалар берди.
Мустақиллик маҳалласига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори капитан Ислом Шодмоновни хизмат уйида бўлиб, оиласи билан суҳбатлашди. Профилактика инспекторининг хизматда эришган ютуқларини инобатга олиб, унга телевизор совға қилди.
Шу билан Вазир ўринбосарининг ўрганишлар якунланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати