Вазир ўринбосари ҳарбий қисмларга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов 2022 йил 30 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлигига ташриф буюрди.
Дастлаб, шахсий таркиб ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг эрталабки тарқатувида Янги йил байрами муносабати билан табриклаб Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, соҳа фахрийлари ҳамда юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини кириб келаётган Янги-2023 йил билан самимий табриклади.
Президент томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасида мамлакатимизда 2023 йил – «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинганлиги, бу борада олдимизда кўплаб масъулиятли вазифалар турганлигини таъкидлаб, юртимизда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, қонунчилик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизга улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб 7531-сонли ҳарбий қисмини қурилиши тугалланган ва топширишга тайёр бўлган биноларни кўздан кечирди.
Шунингдек, Вазир ўринбосари Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбий хизматчиларни табриклаб уларга юқори кайфият бағишлади.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги