Вазир ўринбосари Нукусдаги Халқаро аэропортда хавфсизликни таъминлаш батальонига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари 7261-сонли ҳарбий қисмга Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Й.Мирзарахимов ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан йиғилиш ўтказиб, маънавий-ахлоқий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнини узлуксиз, тизимли равишда, жанговар тайёргарлик ва кундалик турмуш билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб борилишини ва барча тоифадаги ҳарбий хизматчиларнинг ҳар бир дақиқаси бекор кетмаслиги учун қўшимча имкониятлар яратиб берилганлиги ҳамда уларнинг ўз устида ишлашини, мунтазам спорт билан шуғулланиши, доимо китоб ўқишини, чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганишини ташкиллаштириш бўйича вазифалар белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг генерал-майор Б.Й.Мирзарахимов ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди ва «Нукус» халқаро аэропортига бориб қоровул шахсий таркиби билан ҳам учрашиб қоровулхонадаги яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди ва тегишли кўрсатмалар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати