19 март 2022 1289

Вазир ўринбосари Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари ҳарбий қисмига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари 7251-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди. 

Ташриф давомида вазир ўринбосари ушбу соҳада хизмат қилиш катта шараф эканлиги ҳамда унинг ўзига яраша улкан масъулияти ҳам борлигини, хизматлари давомида доимо сергак туриб, ватан учун сидқидилдан хизмат қилишларини таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек ҳарбий хизматчиларни кириб келаётган 21 март Наврўз байрами билан чин кўнгилдан муборакбод этди. Қолаверса 2022 йил чақирувидаги ёш аскарларни хизматга келганлиги муносабати билан табриклаб, улар билан яқиндан танишди. Шу билан бирга вазир ўринбосари кўп йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, ўзининг хизмат фаолиятидан бир нечта мисоллар келтириб ўтди. Жараён хизматчиларга кўтаринки руҳ бағишлади.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага