31 январь 2023 707

Вазир ўринбосари хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш бўйича тақдимотлар билан танишди

Хизмат сафари билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Вазир ўринбосари бошқарманинг Муборак, Миришкор, Нишон ва Қарши туман ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг ўтган йилда хизмат интизоми ва қонунчилик ҳисоботи таҳлили тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда кадрлар билан таъминлаш, ходимларни малакаси, касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш, спорт машғулотлари ташкил этиш, психологик тайёргарлиги, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, турли тарихий обидалар ва шаҳарларга саёҳатини ташкил этиш, шахсий таркибнинг меҳнат таътилига чиқиш борасидаги ҳисоботлари ҳамда жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлари билан танишди.

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов соҳа раҳбарларининг ўтган йилда амалга оширган ишлари фаолият давомида йўл қўйган камчиликларини танқидий- таҳлил этиб, уларни бартараф этиш, ички ишлар органлари ходимларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш борасида эътиборга олиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар хусусида иштирокчиларга тегишли тавсия ва таклиф ҳамда топшириқларни берди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага