20 май 2022 539

Вазир ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули Бўка туманида ўтказилди

Навбатдаги сайёр учрашувда Бекобод шаҳри, Бўка, Бекобод ва Пискент тумани аҳолисининг 50 дан ортиқ муаммоларига ечим топилди.

Бошқа кунлардан фарқли равишда Вазир ўринбосари бугун ИИБ пробация назоратида бўлган шахслар билан ҳам мулоқот қилиб, уларни тўғри йўлга қайтиши ва ижтимоий ҳаётга мослашиши, иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Жараёнда сайёр суд ташкил этилиб, унда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва суд томонидан белгиланган чекловларга қатъий риоя қилган 15 дан ортиқ шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди.

Сайёр қабулда эса фуқаролар – ИИОга ишга тиклаш, суриштирув ва тергов, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам бериш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа турдаги тизимга оид масалалар билан мурожаат қилишди.

Ушбу мурожаатларнинг 31 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган 22 та мурожаатни кўриб чиқиш Вазир ўринбосари томонидан назоратга олинди.

Тадбир сўнгида, вазир ўринбосари 20 йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида яшаб фуқаролиги бўлмаган 6 нафар шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлиги билан қутлаб, уларга расмийлаштирилган ИД-карталарни топширди.

Айни кунларда аҳоли билан сайёр учрашувлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага