18 май 2022 1525

Вазир ўринбосари Қоровул қўшинлари ҳарбий қисмларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди

Жорий йилнинг 17 май куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов, Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида 7531-ҳарбий қисмда ташриф буюрди. 

Қоровул Қўшинлари вазирликнинг асосий ҳарбий тузилмаларидан бири бўлганлиги боис унинг фаолияти ҳамда бу йўналишда олиб борилаётган ишлар ўта муҳим ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам вазир ўринбосари томонидан соҳада олиб борилаётган ишлар ва вазифалар мунтазам назорат қилинади. Шунингдек бу галги ташрифи чоғида ҳам вазир ўринбосари ҳарбий қисм шахсий таркиби билан учрашди ва уларнинг саф низомлари хизмат ҳамда қонунчиликка риоя қилишлари бўйича йўриқнома ўтказди. 

Шундан сўнг генерал-майор мунтазам равишда жанговар хизматни олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг иш фаолиятини, хизмат жойларини ҳамда шароитини кўздан кечирди. Ҳарбий хизматчиларнинг билим савияси, соҳавий хизматлар билан ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиши бўйича тавсияларини берди.

Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан қоровул қўшинлари раҳбариятига ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий хатти-ҳаракатларни олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, ҳарбий хизматчилар учун керакли шарт-шароитларни яратиш, уларни ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашга доир кўрсатмалар берилди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага