23 май 2022 419

Вазирлик масъул ходимлари тингловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий -маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимлари Вазирлик Касбий тайёргарлик бошқармаси Ўқув-дала марказида офицерлик лавозимига тайинланган бошланғич касбий тайёргарликни ўтаётган ўқув курси тингловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди

Унда вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти, Кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Фарид Абдиев, Касбий тайёргарлик бошқармаси малака ошириш ва қайта тайёргарликни ташкил этиш бўлими бошлиғи, подполковник Анвар Раупов, ва бошқа масъуллар, Ўқув-дала маркази раҳбарияти ва ходимлари, Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари, саф қисми офицерлари ва ўқув курси тингловчилари иштирок этдилар.

Учрашув давомида ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси Ўқув-дала марказида ўқув курси тингловчилари билан ташкил этилган ўқув курси жараёни ва яратилган шарт-шароитлар ҳақида фикр юритилди.

Шу билан биргаликда ички ишлар органларига кадрларни ишга олиш принциплари, ички ишлар органлари тизимидаги ёш кадрлар билан ишлаш, уларни лавозимга тайинлаш, янги кадрларни танлашда юзага келаётган муаммолар, устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш ҳақида фикр ва таклифлар билдирилди.

Айниқса, профилактика инспекторларининг иш фаолияти ва соҳадаги камчиликларни бартараф этиш йўллари бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди. Тингловчилар давра суҳбатида фаол қатнашиб, келгусидаги ўз соҳавий фаолиятлари учун ушбу таълим марказида олинган билим ва кўникмалари амалиётда қўллаш учун муҳим аҳамият касб этишини яна бир карра таъкидлашди.

ИИВ Малака ошириш институти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага