30 апрель 2022 897

Ветеринария кўригидан ўтказилмаган ҳамда ветеринария-санитария талабларига зид равишда олиб кетилаётган 750 килограммга яқин гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Навоий вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари, Давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда аҳолини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган мунтазам равишда рейд тадбирлари олиб борилишига қарамасдан ҳанузгача қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 29 апрель кунидан 30 апрель кунига ўтар кечаси соат тахминан 24:30ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканини четлаб ўтиб, Кармана туманидаги «Пахтаобод» маҳалласи ҳудудида айланма йўллар орқали ўтмоқчи бўлган «Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида 1990 й.т. Ф.Н. бошқарувидаги «Сobalt" русумли автотранспорт воситаси Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан тўхтатиб текширилганда, автомобиль юкхонаси ҳамда салонида тахминан 750 кг оғирлигидаги (3 бош йирик шохли, 12 бош майда мол гўшти) келиб чиқиши номаълум йирик шохли ва майда шохли мол гўштлари Тошкент шаҳрига олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотларининг сифатини текшириш, шунингдек касаллик уйғотувчи омиллар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига қарашли ташхис марказига (лаборатория) юборилди.

Бундан ташқари мазкур автотранспорт воситасининг бирор-бир тегишли ҳужжатлари йўқлиги аниқланиб, ЙҲХ ходимлари томонидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага