5 июль 2022
1497
Туркия Миллий полицияси академияси делегациясининг ташрифи
Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Туркия Миллий полицияси академияси делегацияси Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида бўлди. Ишчи гуруҳга Туркия Миллий полицияси академияси бошлиғи ўринбосари Фотиҳ Инал бошчилик қилмоқда.
Меҳмонлар бошқарма фаолияти, унинг негизида фаолият кўрсатаётган Вазият маркази, Бўстонлиқ туманида жойлашган туристик объектлари ходимларининг ишлари билан яқиндан танишди.
Ташриф чоғида жаноб Фотиҳ Инал туристик полицияси ходимлари замонавий жаҳон андозалари даражасида жиҳоз ва техник воситалар билан таъминлангани, улар юқори профессионал даражада хизмат қилаётганини таъкидлади.
Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси