11 январь 2022 4623

Вояга етмаганлар назоратида оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлиги

«Вояга етмаганлар назоратида оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлиги» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда бошқарма, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ва шаҳар-туман ИИБларида фаолият кўрсатиб келаётган инспектор-психологлар иштирок этишди.

Тадбирда вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этилишини эрта аниқлаб, олдини олиш, қонунбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик борасида кенг қамровли ўқув семинарида вилоят ИИБ ҲПБ ВEИҲЁКМ бошлиғи подполковник И.Расулова маъруза қилди. Нотиқ ўз сўзида маҳалла-мактаб-оила тизимида ишларни ташкил этиш бу борада Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарори мазмун-моҳияти хусусида иштирокчиларга тегишли тушунчалар берди.

Йиғилишда вояга етмаганлар назоратида оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигини йўлга қўйган ҳолда болаларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш, жиноят содир этишга мойилларини аниқлаб, соғлом муҳитга қайтариш учун тегишли чора-тадбирлар белгилаш, ушбу жараёнда хизмат интизоми ва қонунчиликка оғишмай амал қилиш лозимлиги бугунги кун талаби эканлиги таъкидланди.

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Ж.Атаев ва бошқарма ЖТСБ бошлиғи ўринбосари подполковник Р.Темиров иштирок этди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага