23 январь 2022 808

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тунги рейд тадбири

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-2-3 ва 4-сонли ИИБ ҲПБ ВEБИГ инспектор-психологлари ҳамда вилоят прокуратураси, шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тунги рейд тадбири ўтказишди. 

Унда асосий эътибор вояга етмаганларни кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз бўлишларини олдини олиш бўйича шаҳар ҳудудида мавжуд тунги кўнгилочар жойлар, компьютер ўйинхоналари, кафе-бар ва ресторанларда тунги клубларда рейд тадбири ўтказилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тунги рейдда тунда бемақсад, назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаганлар аниқланди. Жумладан, Қарши шаҳар «Қарлиқбоғот» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Лебен» тунги клубида ўтказилган рейд давомида вояга етмаган қиз А.Н. ўйинчилик ва официантлик билан шуғулланаётганлиги аниқланди ҳамда тунги клуб эгасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188 прим 2- моддасига асосан, далолатнома расмийлаштирилди. 

Худди шу жойда вояга етмаган Н. исмли қиз бола аниқланиб, вилоят ИИБ ҲПБ ҳузуридаги ВEИҲЁКМга жойлаштирилди.

Шаҳарнинг «Пахтазор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Белая ночь» тунги клубида ўтказилган рейд давомида бир нафар вояга етмаган Ш. исмли ўғил бола ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз юргани учун бошқарма ВEИҲЁКМга жойлаштирилди.

Ўтказилган рейд давомида Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-2-3 ва 4-сонли ИИБ ҲПБ ВEБИГ инспектор-психологлари томонидан 8 нафар вояга етмаганлар олиб келиниб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага