25 январь 2022 683

Вояга етмаганлар қилмиши муҳокама этилди

Қарши шаҳар ХТБга қарашли 35-мактабда вояга етмаган бир гуруҳ болаларнинг жанжали юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ҲПБ, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, жанжал қилган вояга етмаганларнинг ота-оналари иштирок этди.

Маълум бўлишича, шаҳарнинг «Худойзод» МФЙда яшовчи, вояга етмаган О.С. 2021 йил 31 декабрь куни соат 22:00ларда маҳалланинг Қўштепа кўчасидан ўтиб кетаётган вақтида маҳалладоши, шаҳардаги

35-мактабнинг 10-синф ўқувчиси, вояга етмаган Ф.М. ҳеч бир сабабсиз елкасига бир мушт урган. Уни ёнидаги 4-5 нафар шериклари ҳам уни бош ва кўкрак қисмларига ҳеч бир сабабсиз уриб тан жароҳати етказишган.

Тадбирда сўз олганлар вояга етмаганларнинг бу жанжалига сабаб бўлган шарт-шароит ва омилларни таҳлил қилишди.

Келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш учун мактаб-ота-она-маҳалла ҳамкорлигини янада кучайтириш, болаларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага