21 май 2022 385

Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 18 май куни ижтимоий тармоқларда «Икки ёш йигит бир-бирини калтакламоқда» сарлавҳали видеолавҳа тарқалган эди.

Ушбу видеолавҳадаги муштлашув ҳодисаси жорий йилнинг 18 май куни соат 12-30 ларда Термиз шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11 ва 15-сонли умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари томонидан содир этилганлиги баён этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 19 май куни вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, маҳалла фаоллари, Термиз шаҳридаги 11 ва 15-сонли умумтаълим мактаби директорлари ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилот вакиллари ва тегишли ота-оналар билан биргаликда вилоят ички ишлар бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Муҳокама жараёнида ҳолат юзасидан тегишли ташкилот вакиллари ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ўқувчиларнинг ота-оналарига ўз фарзандларининг келажаги учун бефарқ бўлмасликлари, уларнинг мактабдан кейинги вақтларда назоратсиз ва қаровсиз қолдирмасликлари, уларнинг таълим тарбия олиш билан бирга, келажаги учун касб-ҳунар эгаллашларини алоҳида эътиборга олишлари лозимлиги ҳамда бу борада тегишли тартибда жавобгар эканликлари ҳақида мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага