13 декабрь 2022 580

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчилари учун байрам ташкил этилди

Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчилари учун байрам ташкил этилди.

Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги ҳамда Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан ИИББ ХПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчилари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида тарбияланувчилар билан профилактик-психологик суҳбатлар, тренинглар ўтказилди. 

Болаларга мустақил ҳаётда керак бўладиган ҳуқуқий ва ижтимоий маслаҳатлар берилди. 

Шунингдек, анъанага кўра, тарбияланувчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, сўнгра совғалар топширилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага