15 декабрь 2022 457

АҚШ Давлат департаментининг наркотик моддалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалалари бўйича (INL) бўлинмаси раҳбари Жек Андерсон билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида АҚШ Давлат департаментининг наркотик моддалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалалари бўйича (INL) бўлинмаси раҳбари Жек Андерсон билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бюро бўлинмаси раҳбари кейинги йилларда бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари тизимида ҳам ижобий ислоҳотлар амалга оширилаётганига эътибор қаратди.

Томонлар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоатчилик билан алоқалари ва бошқа манфаатли йўналишлар бўйича амалий машғулотлар ва ўқув курсларини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага