14 ноябрь 2022 1165

Халқаро гендер масалаларига бағишланган семинар

Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (BOMKA 10) мамлакатимиздаги ҳамкорлари томонидан Бухоро шаҳрида гендер масалаларига бағишланган икки кунлик семинар бўлиб ўтди. Унда давлат идоралари, маҳаллий ҳокимият органлари, Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликларининг Бухоро, Хоразм, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги бошқармалари ходималари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ҳамда маҳаллий иқтисодий ривожланиш орқали чекка ҳудудлар турмуш шароитини яхшилаш мақсадида трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари борасида сўз юритилиб, халқаро гендер муаммолари ҳақида ўзаро фикр ва тажриба алмашилди.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага