7 август 2022 2040

Халқаро ҳамкорликдаги тезкор тадбирда қидирувдаги шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги «Қидирув» махсус тезкор профилактик тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддаси 1-қисми, 156-моддаси 3-қисми, 159-моддаси 3-қисми, 244/1-моддаси 3-қисми, 244/2-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2015 йилдан бери Ромитан тумани ИИБ томонидан қидирилаётган, 1977 йилда туғилган Ромитан тумани «Хоса» маҳалласида рўйхатда туриб яшаган Э.Ҳ. исмли шахснинг Туркия ҳудудида яшириниб юрган манзили аниқланиб, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида ушланди ҳамда Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши таъминланиб тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага