25 май 2022 468

Халқаро тажриба ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 24-26 май кунлари Рига шаҳрида (Латвия) ўтказилаётган “SECURE ID FORUM 2022” халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Эксперт-криминалистика бош маркази, Ташкилий департамент ҳамда Ахборот технологиялари бошқармаларининг масъул  раҳбарларидан иборат делегация иштирок этмоқда.

Инновацион конференцияда Европа, Осиё ва Африка мамлакатларидан давлат хизматчилари, халқаро экспертлар ва IT-компанияларининг етакчилари томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлашда ID ҳимоя ва биометрия тизимларининг замонавий муаммолари ва ечимлари бўйича мунозара юритилади.

Эксперт-криминалистика бош маркази

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага