9 июнь 2022 952

Халқаро вебинарда ХЖПТ Интерпол ходимлари ва тегишли идоралар вакилларидан ташкил топган ташаббус гуруҳи иштирок этди

Халқаро жиноий полиция ташкилоти Интерпол Бош котибияти ташаббуси билан Интеллектуал мулк соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш халқаро коллежи кўмагида Халқаро олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда “Интеллектуал мулкка қарши жиноятлар ва спорт тадбирлари соҳаси” мавзусида вебинар ташкил этилди.

вебинар ўтказишдан асосий мақсад, иштирокчиларга интеллектуал мулкка қарши жиноятлар ва спорт тадбирлари соҳасида малака ошириш, мазкур йўналишлардаги жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмалар беришдан иборат бўлди.

Курс “WEBEX” платформасида инглиз тилида олиб борилди. Мазкур тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол ММБнинг ихтисослашган ходимлари иштирок этди. вебинар якунида иштирокчилар ушбу турдаги жиноятларни ҳуқуқий тартибга солиш ва бу соҳадаги долзарб масалаларни ҳал этишнинг назарий асослари бўйича билимларини мустаҳкамладилар.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага