31 январь 2023 312

Хизмат жараёнида муҳим аҳамиятга эга машғулотлар

Ички ишлар органлари ходимлари хизмат жараёнларида ўзига ёки фуқароларга қилинган ҳужумни бартараф этиш, жиноятчилик ёки ҳуқуқбузарликни тўхтатишда, фаол қаршилик кўрсатган шахсни зарарсизлантириб ҳибсга олиш мақсадида электрошокердан фойдаланишга зарурат туғилади.

Махсус воситалардан, шу жумладан электрошокердан фойдаланиш тартиби «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи билан белгилаб қўйилган. 

Жумладан, Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган махсус тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатни олган ходимларга электрошокердан фойдаланишга рухсат берилади.

Ходимларнинг махсус воситалардан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш борасида ИИВ Малака ошириш институтининг ўрни беқиёс ҳисобланади.

Вазирлик Касбий тайёргарлик бошқармаси Ўқув-дала марказида ИИВ Малака ошириш институтининг бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчиларига, «Жанговар тайёргарлик» цикли профессор-ўқитувчилари томонидан махсус воситалардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Машғулотлар жараёнида тингловчилар юқори қизиқиш ва талабчанлик билан билим-салоҳиятини мустаҳкамламоқда.

Махсус воситалар ҳамда электрошокердан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатларини «Ички ишлар идоралари тўғрисида»ги қонуннинг жисмоний куч, махсус воситалар ва ўқотар қуролдан фойдаланиш тартиби ва шартларини аниқ ифодаловчи тегишли моддаларига таянган ҳолда ўргатилмоқда.

Таълим жараёнларида ёш ходимлар ҳар қандай вазиятда, тўлиқ жанговар шайликни таъминлаш, амалиётда махсус воситалардан тўғри фойдаланишда бошланғич касбий тайёргарлик курси муҳим аҳамият касб этувчи пойдевор ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ички ишлар органи ходими ҳар қандай вазиятда тез ва тўғри қарор қабул қила оладиган, жисмонан бақувват, касбий тайёргарлиги юқори ҳамда пухта жанговар тайёргарликка эга бўлиши, ҳозирги куннинг асосий талабидир. 

Замонавий жанговар ҳимоя воситалардан самарали фойдаланишни ўзлаштириш шулар жумласидандир.

ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети бошлиғи ўринбосари, подполковник Абдужаббор Абжалов

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага