6 сентябрь 2022 731

Хизмат самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи транспорт воситалари топширилди

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги координатори Сергей Сизов билан «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш» бўйича лойиҳа вазифаларини бажариш юзасидан суҳбат ўтказилди.

Томонлар тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ва таъминлаш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари ходимларининг иш салоҳиятини ошириш ҳамда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликдаги фаолият самарадорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Лойиҳа доирасида, илгари сурилган вазифаларга ечим топиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ихтиёрига махсус жиҳозланган TOYOTA HIACE автомобили базасида яратилган 2 дона «Мобил полиция қабулхонаси» тантанали равишда топширилди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага