13 июль 2021 4283

Ходим бир фуқарони ўлимдан сақлаб қолди

2021 йил 11 июль куни соат 22:30 ларда Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБга келиб тушган хабарга кўра, Қўқон-Бувайда темир йўл бекатлари оралиғи 22-кмда Бувайда тумани, “Жилва” қишлоғида яшовчи фуқаро Ў.З. ўзини поезд остига ташламоқчи бўлган вақтида, ТХТБ ППХ ходими уни ушлаб қолганлиги маълум бўлган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фуқаро Ў.З. ҳақиқатдан ҳам оилавий жанжал туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, ушбу фуқаро билан ота-онаси, маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Жилва” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари мураббий этиб бириктирилди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага