19 июль 2021 5707

Ходимларни ижтимоий ҳимоялаш тартиби доирасида ижара пуллари учун дастлабки маблағлар топширилди

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июндаги «Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой билан таъминлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғида ИИОларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ойлик компенсацияси тўлаб берилиши белгиланган.

Ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, ижара уйда яшаб Тошкент вилояти ИИББ тизимида хизмат қилаётган 23 нафар ходимларга уйнинг ижара маблағи тўлаб бериш тартиби жорий қилинди ва дастлабки пул маблағлари бугун 17 июль куни ходимларга топширилди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага