18 июнь 2022 275

Хўжаобод туманида ИИБ ходимлари томонидан жиноятчиликни олдини олиш ҳамда “Хавфсиз ҳовли” тизими асосида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Андижон вилояти Хўжаобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҳамда ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда, туман ҳудудида фирибгарлик, ўғирлик, қасдан баданга оғир тан жароҳати етказиш ҳамда вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида деҳқон ва буюм бозорларида фуқаролар ўртасида профилактик огоҳлантирув тадбирлари олиб борилмоқда.    

Шунингдек, Хўжаобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан биргаликда уйма-уй юриб, ҳудуддаги хонадонларга кирган ҳолда, маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган барча оилалар билан суҳбатлашиб “фуқаробай” тамойили асосида уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Хусусан, улар орасидан эҳтиёжманд, даромад манбаи йўқ, таълим муассасасини тамомлаб ишга кира олмаган фуқаролар аниқланиб уларга амалий кўмак бериш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бир қаторда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган шахсларнинг аҳволи тўғрисида ўрганилиб муаммоларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага