16 июнь 2022 575

Хонадонда содир этилган ўғирлик Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази томонидан фош этилди

Жорий йилнинг 10 июнь куни Асака тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи М.А ИИБга хабар бериб, ўзининг яшаш хонадонидан 2.300 АҚШ доллари, 3.200 Россия рубли ҳамда 13.200. 000 сўм пулларини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб олиб чиқиб кетилганлигини маълум қилган.

Ўғирлик ҳолати юзасидан Асака тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Асака тумани ИИБ тезкор-тергов гуруҳи таркибида туман ЭКГ катта эксперти томонидан ҳодиса жойидан қўл бармоқ излари аниқланиб олинган.

Олинган қўл бармоқ излари Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан солиштириб текширилганида қўл бармоқ излари, Шаҳрихон тумани «Яккатут» маҳалласида яшовчи И.М исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланиб, гумондорни яшаш хонадонидан ўғирланган ашёвий далиллар холислар иштирокида баённома орқали олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмат

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага