14 август 2023 2767

Хонадонга ўғриликка тушган шахснинг қилмиши фош бўлди

2023 йилнинг 6 август куни соат тахминан 19:00 ларда номаълум шахс Ғиждувон тумани Зарафшон маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига пахса девордан сакраган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, яхши ниятлар билан жамғариб қўйилган шкаф ичида турган 5.250 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг жияни вояга етмаган 2008 йилда туғилган А.М. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда холасининг пулларини ўмарган жияннинг хатти ҳаракатлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага