17 июнь 2022 163

Хоразм вилоятида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида профилактик тадбирлар амалга оширилди

16 июнь куни Хоразм вилоятида «Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» муносабати билан профилактик йўналишдаги турли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоят ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари, профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳамда инспектор-психологлар томонидан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва таълим муассасаларида профилактик ҳамда ҳафта давомида қайд этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар муҳокамасига оид учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Жумладан, Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Д.Боғибекова ва вилоят ИИБ ходими майор Э.Сафаевлар томонидан Урганч давлат университети талабалари ва ўқитувчи-педагоглари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Бошқарма ходимлари «Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш», «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари», «Диний экстремизм ва унинг салбий оқибатлари» мавзулари бўйича иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Шунингдек иштирокчиларнинг ички ишлар органлари фаолиятига доир бошқа саволларига ҳам батафсил жавоб берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага