16 июль 2022 888

Хотин-қизлар саломатлигини сақлаш йўлида...

Сурхондарё вилояти ИИБ Даволаш профилактика муассасаси Тиббиёт бўлимида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида диспансеризация ишларини ташкил этиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ижросини  таъминлаш мақсадида, муассасага бириктирилган идоралар ва ички ишлар органлари ходимлари орасида кўплаб учраётган касалликлар юрак қон-томир, эндокрин, сийдик тизими, нафас олиш тизими ва ошқозон ичак тизими касалликларни илк даврида аниқлаш ва соғломлаштириш борасида ходимларни тўлиқ лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилиб, мутахассис шифокорлар томонидан ташҳислаш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йил 25 апрел кунида “Вилоят Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги Фармойиши асосида “Хотин-қизлар билан ишлаш йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу “Йўл Харита” бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, ИИОларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар, ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандларини  профилактик тиббий кўрикдан ўтказишда скрининг текширувлардан ўтказиш амалиёти жорий  этилган.

Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти ИИБ Даволаш профилактика муассасаси Тиббиёт бўлимида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасидан Онколог, Окулист, Гинеколог, УТТ каби мутахассис шифокорлари жалб этилган ҳолда ўтказилган тиббий кўрик давомида, мутахассис шифокорлар томонидан аёлларда учрайдиган касалликлар ва ушбу касалликларни даволаш йўллари ҳақида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага