8 март 2023 474

Хотин-қизларга эъзоз ва эҳтиром кўрсатилди

Айни дамда Қашқадарё вилоятида байрам муносабати билан тантанали тадбир ўтказилмоқда.

Унда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев хотин-қизларни байрам билан табрикламоқда.

Шуҳратжон Сатволдиев, вилоят ИИБ бошлиғи:

Аёл – она, буюк мураббий, миллат тарбиячиси. Жамиятни аёл бунёд этади. Хотин-қизларимиз жамият, сиёсат соҳаларида ҳам фаол. Жумладан, хотин-қизлар эркаклар билан елкама-елка давлат органларида, ҳарбий тузилмалар ва ички ишлар органларида ҳам кунларни тунларга улаб матонат билан хизмат қилмоқда.

Тадбирда воҳа ички ишлар органлари тизимида эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлида самарали хизмат қилаётган аёллар, опа–сингиллар, хотин-қизлар, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда ИИО фахрий ходималари таклиф этилиб байрам дастурхони ёзилди.

Тантанали тадбирда эркаклар билан бир сафда юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда фидокорона хизмат қилиб, фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходималар Ички ишлар вазири ҳамда бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан бир гуруҳ хотин-қизлар кўкрак нишонлари, махсус унвонлар, эсдалик қўл соатлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Республика ва воҳанинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага