9 ноябрь 2022 1104

«Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш» мавзусида ўқув амалий семинар ташкил этилди

Андижон вилояти ИИБ ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда «Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш» мавзусида бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамда психолог Мадина Мамажонова ва сиёсий партиялар иштирокида ўқув амалий семинар ташкил этилди.

Семинар доирасида мавзу юзасидан сиёсий фанлар доктори Х.Жўрабекова оиладаги муносабатлар тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзоларини қўллаб қувватлаш бўйича майор Б.Мирзаева ўзинг режа дастури билан таништириб, оилаларда соғлом муҳитни яратиш ҳамда ишсиз қатламини бандлигини таъминлаш юзасидан маъруза қилди.

Семинарнинг иккинчи қисми Андижон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида давом эттирилиб, иштирокчилар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага