31 январь 2023
521
«Хотирангиз қалбимизда мангудир»
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейида 2023 йил 30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб, ўқувчиларга «Хотирангиз қалбимизда мангудир» мавзусида хотирлаш дарслари ва бурчаги ташкил этилди.
Ушбу дарс жараёнларида биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиётидаги ўрни, мамлакатимизда барча соҳаларни ривожлантириш борасидаги ишлари ҳамда ёзиб қолдирган китобларининг ёшларга ибрат бўлиши ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейи