3 сентябрь 2021 6661

XVII-XXI асрларда полиция ривожланиши. Ҳарбий полиция

Россия Федерациясининг ҳарбий полицияси бир неча босқичда шаклланган. Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий полиция бош бошқармаси 2011 йилда ташкил этилган, аммо у фақат тегишли федерал қонун қабул қилинганидан кейин 2014 йилда фаолият юрита бошлади. 2015 йил март ойида Россия президенти Ҳарбий полиция уставини тасдиқлади.

Унинг ваколатига ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқлари ва эркинликлари, ҳарбий тайёргарликдан ўтишга чақирилган фуқаролар, шунингдек, қўшинларда қоида ва тартибни сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва алоҳида объектларни қўриқлаш каби вазифалар киради.

Ҳарбий полиция офицерлари ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, ҳарбий хизматчиларни текшириш ва ушлаб туриш, куч ва хизмат қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу тузилманинг сони 6500 кишини ташкил қилади.


Буюк Ғалаба паради. 2016 йил 9 май, Санкт-Петербург


Ҳарбий полиция ходими нишони намунаси


Ҳарбий полиция ходимлари тегишли белгилар ва ёзувларни тақишлари шарт.


Ҳарбий полиция ходимлари. Псков

©️ «Всемирная история полиции». Москва: Издательство «Э», 2017.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага