12 май 2022 1231

Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни амалда

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қўйи тизимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси талаблари асосида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ҳамда қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллаш натижасида, ҳозирги кунда Сирдарё вилояти ҳудудида доимий рўйхатдан ўтиб муқим яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳозирги кунда 1822 нафарни ташкил этиб, шундан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 322 нафари «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунинг 6-моддаси асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш масаласида аризалар топширган бўлиб, уларнинг 321 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тан олиниб, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID-карталари билан расмийлаштирилишига эришилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага