31 декабрь 2021 4460

“Янги йилда янги марралар сари”

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов, Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, 2021 йил 30 декабр куни 7534 ҳарбий қисмда ташриф буюрди.

Ташриф ҳарбий қисм саф майдонида шахсий таркибни машғулотларга тарқатувидан бошланди. Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Мирзарахимов, кириб келаётган 2022 йил Янги йил байрами билан қисм шахсий таркиби самимий табриклади. Шунингдек ўз сўзида байрам арафасида халқимизни Янги йил байрамини муносиб кутиб олишида жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, энг муҳими тинчлик деган бебаҳо неъматни чуқур англаган холда унга барчамиз масъул эканимизни  унутмасдан, доимо сергак ва огоҳ бўлиб хизмат қилишга чорлаб ўтди.

Ҳарбий қисм шахсий таркиби вазир ўринбосарининг ташрифидан, эътиборидан ва билдирган ишончидан руҳланиб кетди. Ҳарбий хизматда ва ютуқларга эришишда, жанговар вазифаларни бажаришда кўтаринки руҳ жуда катта аҳамиятга эга.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага